Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

    Рақамлаштириш 1 май 2025 1029

    Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

    Ушбу қонун лойиҳаси билан тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолияти соҳаларида, шунингдек давлат ташкилотларини хусусийлаштиришда акциядорлик жамиятларини ташкил этишнинг ва улар ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари, тўлов терминали, виртуал тўлов терминали, антифрод тизими ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги тушунчалар қонунчиликда белгиланмоқда.

    Шу билан бирга, лицензиялаш жараёнларини янада қисқартириш ва банкларнинг тўлов ҳизматлари бозорида фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида банкларнинг тўлов тизими оператори сифатида фаолиятини бошлаш учун хабардор этиш тартиби жорий қилинмоқда.

    Лойиҳа билан муҳим тўлов ташкилотлари тушунчаси киритилмоқда, ушбу тоифадаги ташкилотлар томонидан узлуксиз хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида уларнинг тўлов тизими иштирокчиси бўлиши учун ҳуқуқий асос яратилмоқда. Хусусан, тўлов тизимларининг операторлари молиявий инфратузилмада муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб тўлов операцияларнинг самарадорлиги ва ишончлигини янада таъминлаш мақсадида уларнинг асосий функциялари белгиланмоқда.

    Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан фуқароларга онлайн хизматлар кўрсатишда техник ҳимоя усулларини такомиллаштириш, антифрод тизимларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates