“Bradt Guides”: Қорақалпоғистон дунёнинг энг ноёб 16 туристик маскани рўйхатида!

    Буюк Британиянинг туризмга ихтисослашган “Bradt Guides”нашриёти 2023-йилда саёҳат қилиш учун тавсия этилган дунёнинг энг ноёб туристик ҳудудлар рўйхатини эълон қилди.

    Қувонарлиси, Чили, Коста-Рика, Исроил, Эстония ва бошқа сайёҳларни жалб қилувчи ноёб масканлардан иборат бўлган ушбу рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси ҳам киритилди.

    Таъкидлаш жоизки, “Bradt Guides” экспертлари Мўйноқ туманида янги аэропортнинг ишга тушиши ва келгусида тезюрар поездларнинг йўлга қўйилиши натижасида Қорақалпоғистонга бориш янада қулай бўлгани, Марказий Осиёдаги энг йирик электрон мусиқий фестивалнинг ўтказилиши, Саҳродаги Лувр музейининг дунёга машҳур авангард коллекцияси, шу билан бирга, тунги осмоннинг энг қоронғи зонаси ва унинг остида жойлашган ўтовлар мажмуасини алоҳида таъкидлаб ўтишган.

    Бундан ташқари, мақолада Қорақалпоғистонга “Орол денгизининг ватани” дея алоҳида таъриф берилган.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-апрелда қабул қилинган “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳудуднинг туристик салоҳиятини тўлиқ намойиш этувчи туристик хариталарни (Guidebook) ишлаб чиқиш, нашр этиш ва бепул тарқатиш вазифаси белгиланган. Шу боис Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Маданият ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида “Bradt Travel Guides” нашриётида Қорақалпоғистон бўйича туристлар учун қўлланма ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Қайд этиш жоизки, лойиҳа доирасида 2022-йилда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон ва ОАВ вакили Стефани Адамс учун Қорақалпоғистоннинг бир қатор туристик объектлари бўйлаб пресс-тур ташкил этилган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates