Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади

    Ҳукумат 7 май 2024 1794

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

    Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

    Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.