Бу ҳақда АОКАда Оила ва гендер институти раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Оила ва гендер институти томонидан 4 та Қонун лойиҳасига, 2 та Вазирлар Маҳкамаси қарорига таклифлар ишлаб чиқилди. Давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизлар ролини янада оширишга қаратилган “Аёллар энциклопедияси” яратилди.
Оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид 5 та халқаро индекс ва рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.