Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 20 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бир-бирини ва икки мамлакатнинг биродар халқларини баҳор айёми - Наврўз билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.