Жумладан, блогер Фаррух Тўрамуродов ҳудуддан олинган деб тахмин қилинаётган суратларни эълон қилди.
Тармоқда мазкур тошлар бўйича турли тахминлар билдирилмоқда. Тош Темурийлар даврига оид дегувчилар ҳам, 200 йиллик тарихга эга дегувчилар ҳам бор.
Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати тез орада ҳолатга ойдинлик киритилишини билдирди. Ўз навбатида zarnews мазкур суратларни соҳа мутахассисларига тақдим этди.
Ҳозирча мазкур хабарлар бўйича бирор бир расмий ташкилот аниқ маълумот эълон қилган эмас, деб хабар бермоқда Zarnews.uz телеграм канали.