Самарқандда 1 миллион долларга радиоактив қурилма сотмоқчи бўлганлар ушланди

    ДХХ ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда радиоактив ва заҳарли қурилмаларни сотиш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди.

    Маълум бўлишича, андижонлик Р.С. жиноий шериги М.С.нинг таклифига кўра, Андижон вилоятидаги танишидан гўёки ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоактив ва заҳарли қурилмаларни Самарқанд шаҳрига олиб келиб, ишончли харидор топилгунига қадар Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида яшаб келган.

    Кейинчалик, М.С. Самарқанд шаҳридаги таниши Ж.О. орқали мазкур мосламаларни умумий ҳисобда 1 миллион АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишиб, олдиндан 200 000 АҚШ доллари сўраган. Бу шахслар ичида 1 кг симоб моддаси бўлган қўлбола усулдаги қурилмани 200 000 АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates