Бемор стационарга қандай дори воситаларини ўзи билан олиб келиши мумкин

    Саломатлик 3 июн 2023 1429

    Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3437, 30.05.2023 й.) билан Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Ҳужжат Президентнинг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Тартиб алоҳида ҳолатларда беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга нисбатан татбиқ этилади.

    Низом қуйидагиларни назарда тутади:

    • беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш, уларни сақлаш ва қўллаш тартиби;
    • тиббиёт муассасаси ходимлари (даволовчи шифокор, бўлим ҳамшираси) ва беморларнинг дори воситалари ва тиббий буюмларни тиббиёт муассасасига олиб келиниши ҳамда ишлатилишидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

    Беморлар томонидан олиб келинган дори воситаларини ишлатишда даволовчи шифокор:

    • уларнинг шифокор томонидан ёзилган рецептда кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилиши;
    • дори воситаларининг ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамдаги маълумотларнинг мос келиши, ташқи кўринишининг бутлигини текшириши шарт.

    Беморлар томонидан олиб келинган ва алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар бемор жойлаштирилган хонада сақланади. Алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган дори воситалари тиббиёт муассасасининг муолажа хонасида (шу жумладан ушбу хонадаги музлаткичда) сақланади.

    Алоҳида ҳолатлар – тиббиёт муассасасига даволаниш учун келган беморлар томонидан уларнинг тегишли асосий касалликларини, шунингдек уларда олдиндан мавжуд бўлган ёндош сурункали ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларни даволаш учун шифокор томонидан ёзилган рецепт асосида шу кунга қадар қабул қилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тиббиёт муассасасига фойдаланиш мақсадида олиб келиниши.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2023 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates