Сизларнинг юртимиздаги ютуқларингизни шахсан кафолатлашга тайёрман — Президент

    Ҳукумат 27 апрел 2023 1140

    Халқаро экспертлар кўмагида тарихимизда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади.

    “Мен хорижий компаниялар ва тадбиркорлар билан кўпроқ мулоқот қилишга интиламан. Сизларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларингиз менга куч-ғайрат беради, янги ислоҳотларга ундайди. Шу боис, янги-янги инвесторлар билан тез-тез учрашувлар ўтказишга, сизларнинг юртимиздаги ютуқларингизни шахсан кафолатлашга тайёрман”, - деди Президент.

    Инвесторлар ҳуқуқларини суд орқали кафолатли ҳимоя қилиш борасида катта қадамлар қўйилмоқда.

    Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.

    Қонунларимизда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.

    "Жорий йилда ҳам тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотларимиз давом эттирилади. Жумладан, халқаро экспертлар кўмагида тарихимизда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади", - деди давлатимиз раҳбари.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates