Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ва Термиз шаҳар кенгашлари томонидан 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан Термиз шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида шахмат мусобақаси ўтказилди.
“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида бўлиб ўтган баҳсларда хотин-қизлар ўзаро куч синашди.
Мусобақада ғолиб бўлганларга партия ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.