Сурхондарёда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга эгалик ҳуқуқи берилди

    «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонуни ижроси давом этмоқда.

    Шу йилнинг 11 июль куни ўтказилган Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессиясида жами 89 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган уй-жойларига бўлган ҳуқуқлари эътироф этилди.

    Жумладан:

    • Ангордан 2 нафар,
    • Бандихондан 11 нафар,
    • Бойсундан 6 нафар,
    • Деновдан 4 нафар,
    • Жарқўрғондан 15 нафар,
    • Музработдан 3 нафар,
    • Олтинсойдан 10 нафар,
    • Шерободдан 5 нафар,
    • Шўрчидан 4 нафар,
    • Узундан 10 нафар,
    • Термиз туманидан 9 нафар,
    • Термиз шаҳридан 1 нафар фуқарога ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига эгалик ҳуқуқлари эътироф этиш бўйича Кенгаш қарори қабул қилинди.

    Қонун ижроси натижасида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулклари қонунийлаштирилади, фуқаролар ўртасидаги мулкий низоларга ечим топилади.