Таълим соҳасида Туркия Республикаси билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш

    Халқаро ҳамкорлик 13 август 2021 929

    Жорий йил 8-17 август кунига қадар Туркия Республикасида Миллий гвардия қўмондонлиги бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети делегациясининг жавоб ташрифи бўлиб ўтяпти.

    Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов Туркия Жандармерияси Бош қўмондони армия генерали Ариф Четин ҳамда Туркия Республикаси ИИВ Жандармерия ва Соҳил хавфсизлиги Академияси бошлиғи генерал-майор Мурат Булут билан учрашувлари бўлиб ўтди.

    Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати юзасидан фикр алмашилди, шунингдек кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
    Учрашувлар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Туркия Республикаси ИИВ Жандармерия ва Соҳил хавфсизлиги Академиялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, бу эса ўз навбатида таълим муассасалари ўртасидаги илмий ва ўқув ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, семинар ва тренинглар ўтказишга хизмат қилади.
    Ташриф дастурига кўра делегация Туркия Республикаси ИИВ Жандармерия ва Соҳил хавфсизлиги Академияси фаолияти, криминология, жанговар, махсус, муҳандислик ва сапер ҳамда ўқув жараёнининг бошқа йўналишлари билан танишди.
    Ташриф анъанавий тарзда илиқ ва дўстона муҳитда бўлиб ўтяпти.

    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Туркия жандармерияси билан ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида изчил ишлар олиб боряпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates