Хорижий ҳамкорлардан Рамазон ҳайити муносабати билан самимий қутловлар
Мўмин-мусулмонлар учун муқаддас бўлган, руҳий покланиш, меҳр-оқибатли бўлиш, муҳтожларга кўмак ва ғамхўрлик кўрсатишга ундовчи Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли дин ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда.