баннер
2 апр 2025
00:50

    Ўзбекистон Президенти Олмаотага ташриф буюрди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига келди.

    Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Ўзбекистон етакчиси шарафига фахрий қоровул сафланди ва икки мамлакат байроқлари кўтарилди.

    Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари норасмий учрашув ўтказадилар. Кун тартибидан савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.

    Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech