Темирйўл чипталари нархи ошмайдиган бўлди

    Транспорт 20 октябр 2023 1098

    Бугундан оширилиши кутилган чипта нархлари қайта кўриб чиқилмоқда. Нархлар босқичма-босқич кўтарилиши мумкин.

    «Ўзбекистон темирйўллари» компанияси матбуот котиби Алишер Болтабоевнинг маълум қилишича, 20 октабрдан оширилиши кутилган чипта нархлари қайта кўриб чиқилмоқда. Нархлар босқичма-босқич кўтарилиши мумкин.

    «Ўзбекистон темирйўллари» АЖнинг 3 октябрдаги хабарига асосан, бугун, 20 октябрдан тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг чипта нархлари мос равишда 50 ва100 фоизга оширилиши керак эди.

    Бироқ, компания матбуот котиби Алишер Болтабоевнинг айтишича, бу санадан чипта нархлари оширилмайди. Айни вақт ташкилот ставкаларни қайта кўриб чиқмоқда. Аммо ҳозирча чипта нархлари қачон ва қандай қийматда қимматлаши аниқ эмас. Болтабоевнинг сўзларига кўра, жараёнда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг қатнов нархлари 2 баробарга оширилмаслиги ҳам мумкин.

    «Бу борадаги маълумотлар тасдиқлангач, ташкилотнинг ўзи ахборотни жамоатчиликка эълон қилади», деган АЖ матбуот котиби.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates