“Ucell” эккан дарахтлар кўкка бўй чўзяпти

    Яшил сайёра 26 октябр 2020 621

    “Coscom” МЧЖ (“Ucell” савдо белгиси) пойтахт ҳокимлиги кўмаги билан 24 октябрь куни Навоий шоҳ кўчасида 36 туп каштан кўчатларини экди.

    Акция 2019 йил август ойида Маҳтумқули кўчасида дарахт экишда қатнашиш билан бошланган ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Ўша вақтдан бошлаб "Ucell" кўнгиллилари Тошкентдаги бешта парк зоналарида кўчат экишда иштирок этиб, 615 туп кўчат: чинорлар, ленкоран акацияси, павловния ва настарин ниҳолларини экишганди.

    Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани ҳокимлиги кўмагида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудуди тозаланиб, Сирғали мавзесининг янги кичик туманда "Виктория хиёбони" барпо этилди. Ушбу икки тадбир доирасида иштирокчилар 3-4 ёшдаги 80 туп чинор экдилар.Бу йил "Ucell" кўнгиллилари баҳорда карантин эълон қилинишидан олдин Тошкентда настарин хиёбони экишга ва Қарши ва Навоий шаҳарларида ҳинд настарини ва испан дарахтларини экишга муваффақ бўлди. Дарахт экиш географияси кенгаймоқда.

    Яна бир экологик акция Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди. 29 сентябрь - 1 октябрь кунлари Термиз шаҳрининг асосий кўчаларида, Санъат саройи парки ва Амударё қирғоғида, Термиз шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси кўмаги билан "Ucell" ходимлари 1200 каштан кўчатларини экдилар.

    photo_2020-10-26_10-07-18.jpg

    "Бу йили каштан тасодифан танланмади. Ландшафт дизайни бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, у атроф-муҳитга яхши таъсир қилади, ҳавони олтингугуртли газлардан тозалайди ва чангни ўзида сақлайди. Айниқса, у кенг шаҳар ва парк хиёбонлари ва бульварларга ўтқазилса жуда яхши. Ва, албатта, унинг тутун ва газларга чидамлилиги заводларни, саноат зоналарини, энергетика иншоотлари ва бошқа жойларни кўкаламзорлаштиришда кўп экилишига сабаб бўлади", - дейди "Ucell" компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Насимов.

    Сентябрь ойида UzReport телеканалининг Навоий шоҳ кўчаси тарихига бағишланган "Шаҳар оқшоми" телекўрсатуви пайтида дастур муаллифларида Навоий кўчасидаги турли сабабларга кўра дарахтлар илдиз отмаган жойларни кўчатлар билан тўлдириш ғояси туғилди.

    Ўшанда, Бахтиёр Насимов ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев қўшма экологик ташаббус ўтказишга келишиб олдилар.

    "Биз ушбу акцияда "Uсell "га ёрдам беришга ўйлаб ўтирмасдан розилик бердик. Дарахтларни экиш — биз доимо қўллаб-қувватлайдиган фаолият. Бу нафақат шаҳар қиёфасини шакллантириб, соғлом, яшил кўринишга эга бўлибгина қолмай, балки шаҳар аҳолисига ҳам фойда келтиради. Бугун биз бу ерга компания томонидан тақдим этилган 36 туп каштан дарахтини экдик", - деди Фурқат Маҳмудхўжаев.

    2020 йил 24 октябрда Навоий шоҳкўчасида бўлиб ўтган акцияда пойтахт ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates