Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 февраль куни Кувайтдан Тошкентга қайтгач, шаҳарсозлик соҳасидаги халқаро тадбирларда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси, таниқли сиёсатчи, Туркия Республикасининг собиқ Бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди.