баннер
24 мар 2025
23:23

    Айрим туманларда кичик логистика марказлари барпо этилади

    Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2025 йил 1 мартгача “Uzex Agro” электрон савдо платформасида аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларни тўғридан-тўғри ташқи бозорларга сотиш имконияти яратилади.

    Қарорга кўра, 2025 йилда Асака, Китоб, Бахмал, Хатирчи ва Фарғона туманларида, 2026 йилда эса қишлоқ хўжалигига ихтисослашган яна камида 5 та туманда кичик логистика марказлари, шу жумладан, сиғими 100 тоннадан кам бўлмаган музлаткичли сиғимлар, уруғлик, кўчат, кимёвий воситалар ва минерал ўғитларни тарқатиш марказлари барпо этилади.

    Томорқа ва узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонлари эгаларига онлайн маслаҳат ва маълумот олиш, молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳамда маҳсулотларни сотиш бўйича ягона хизмат кўрсатиш ва мониторинг қилиш платформаси ишга туширилади.

    Платформада деҳқонларга етиштирадиган маҳсулотининг 70 фоизигача миқдорда имтиёзли онлайн кредит ажратиш тизими ишга туширилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech