"Чашма" икки қардош халқнинг умумий бойлиги
Жорий йил 24 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Қ.Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.