Ҳиндистон Ҳинд дарёсининг Покистон йўналишидаги оқимини тўсиб қўйди

    Ҳиндистон тўғон ва каналлар орқали сув оқишини назорат қилувчи тўртта шлюзни ёпиб, Ҳинд дарёсининг Покистон томон оқишини тўсиб қўйди. Бу ҳақда ANI News агентлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, бу ўтган асрнинг 60-йилларида Ҳинд сувлари тўғрисидаги келишув имзоланганидан бери унинг тўсилиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир. Ўшанда томонлар сиёсий зиддиятларга қарамай, ресурсни бўлишишга келишиб олишган.

    Покистон аввалроқ Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёсидан сув оқимини тўхтатиш ёки бошқа томонга йўналтириш бўйича ҳар қандай уринишини уруш ҳаракати сифатида кўришини айтган эди.

    24 апрель куни ҳам Покистон Ҳиндистон учун ҳаво ҳудудини ёпгани ва Ҳиндистоннинг мудофаа, флот ва авиация бўйича маслаҳатчиларини нон грата деб эълон қилгани маълум бўлди. Ўз навбатида, Нью-Деҳли покистонликларга визалар беришни тўхтатиши ва берилган визаларни бекор қилишини маълум қилди.

    Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар 22 апрель куни Ҳиндистон билан иттифоқдош бўлган Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактдан сўнг ёмонлашди, деб хабар беради lenta.ru.