“Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (438-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.
Эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.
Эксперт кенгашининг мажлислари 1 ойда камида 2 марта ўтказилади.
“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–223-сон, 11.07.2025 й.) қабул қилинди.
Қонун (ЎРҚ–1075-сон, 10.07.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1074-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди.
Президентнинг тегишли Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3636-сон, 01.07.2025 й.)
“Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисида“ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3634-сон, 01.07.2025 й. )
“Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (398-сон, 30.06.2025 й.) қабул қилинди.