Бугун 9 нафар қизларимиз рингга кўтарилдилар ва улардан 7 таси ҳал қилувчи босқичга чиқдилар. Афсуски, Сабина Бобоқулова ва Соҳиба Рўзметоваларга бироз омад етишмади ва улар мусобақани бронза медали билан якунлайдиган бўлди.
Аёллар терма жамоамиз қитъа биринчилигининг энг кўп финалини ҳал қилган жамоа бўлиб турибдилар. Биздан 7 нафар боксчи финалда иштирок этади, кейинги ўринларда Қозоғистон 5 ва мезбонлардан 4 нафар боксчи олтин медал учун рингга кўтарилади.
Финалга йўл олган боксчиларимиз билан танишинг:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Азиза Яқубова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Олтиной Сотимбоева