Бугун қитъа биринчилигида эркаклар иштирокидаги финал баҳслари бўлиб ўтди. Кун давомида 10 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилди.
Улардан Шаҳзод Музаффаров ва Жасурбек Йўлдошевлар тенг курашли баҳсларда қозоғистонлик боксчиларга кичик ҳисобда имкониятни бой берди ва кумуш медалга эга чиқди. Қолган 8 нафар боксчимиз бўлса, рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботлади.
Жамоамиз якунларга кўра умумжамоа ҳисобида ҳам 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан яна бир бор тенгсизлигини исботлади. Ушбу натижа учун жамоамиз Қозоғистоннинг Парижга борган асосий жамоасини ҳам Украинанинг кучли таркибини ҳам янгиланган ёш заҳира таркибимиз билан доғда қолдирди.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужибилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
Кумуш медал:
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
Бронза медал:
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров