Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлашди

    Спорт 10 декабр 2024 685

    Баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    Бугунги финалларда ғалаба қозонган Фарзона Фозилова, Феруза Казакова ҳамда Навбаҳор Ҳамидова терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни тақдим қилишди.

    Ғолиб ва совриндор бўлган боксчи қизларимиз:

    Олтин медаль:

    -48 кг: Фарзона Фозилова

    -52 кг: Феруза Казакова

    -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

    Кумуш медаль:

    -54 кг: Азиза Якубова

    -57 кг: Нигина Ўктамова

    -75 кг: Азиза Зокирова

    +81 кг: Олтиной Сотимбоева

    Бронза медаль:

    -50 кг: Сабина Бобоқулова

    -81 кг: Соҳиба Рўзметова

    Эртага эркаклар ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтади.