Тожикистон 12 йиллик таълим тизимига ўтишни режалаштирмоқда

    Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳукуматга 12 йиллик таълим тизимига ўтиш учун зарур чораларни кўришни буюрди.

    У ўзининг ҳар йилги мурожаатида Тожикистон таълим тизимини ягона халқаро майдонга тезкор интеграция қилиш мақсадида пойтахтдаги олий таълим муассасалари учун кредит тизимига ўтиш 2004 йилда бошланганини ва 2014 йилда ушбу муассасаларнинг барчаси ушбу тизимга ўтказилганини таъкидлади. Шунинг учун ушбу тизимнинг ижобий ва салбий томонларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш вақти келди.

    “Таҳлилларга кўра, Тожикистонда талабалар сони кейинги 25 йил ичида тўрт миллионга етади. Шунинг учун биз ҳозирданоқ кўпроқ ўқитувчиларни тайёрлаш, таълим муассасаларини қуриш ва таълим тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, яъни 12 йиллик таълим тизимига ўтиш чораларини кўришимиз керак”, деб таъкидлади Эмомали Раҳмон.

    У мамлакат ҳукуматига 2030 йилгача Миллий таълимни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишни ҳар томонлама кўриб чиқиш ва уни янги мақсадларга мувофиқ такомиллаштиришни буюрди, деб хабар берди inform.kz.

    “Давлат ва миллатнинг келажаги бевосита билимли, саводли, ўз касбида моҳир, етарли даражада таълим ва маданиятга эга, фанатизмдан холи, ватанпарварлик руҳида тарбияланган ва кучли миллийлик туйғусига эга авлодга боғлиқлигини ёдда тутишимиз керак”, деди Тожикистон раҳбари.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates