100 та энг сара ўзбек фильмлари телеканалларда эфирга узатилади

    Мамлакатимизда 31 декабр 2020 995

    Жорий йилнинг 30 декабрь куни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан Республика Ёшлар ижод саройида 100 та энг сара миллий фильмларни телеканалларга топшириш маросими бўлиб ўтди. 

    Ушбу фильмлар орасида илгари телеканаллар орқали эфирга узатилмаган кўплаб ноёб фильмлар мавжуд.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 ноябрда янги реконструкция қилинган «Ўзбекфильм» киностудиясига ташрифи давомида энг сара миллий фильмлар 100 талигини тузиш ва эфирга узатиш топшириғи берилган эди. Мазкур вазифа юзасидан «Ўзбеккино» МА томонидан махсус комиссия тузилди ва фильмлар юзталиги тузиб чиқилди. Агентлик тантанали равишда фильмлар жамланмасини давлат ва нодавлат телеканалларга топширди. Янги, 2021 йилдан энг сара миллий фильмлар давлат ва нодавлат телеканалларда эфирга узатилади.

    Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Мусаев ҳамда «Ўзбеккино» МА Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқди. Сўнгра «Ўтганларни хотирлаш – улуғ амаллардандир» номи билан жорий йил оламдан ўтганлар ёд этилди. Шундан сўнг “2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида», «Ўзбек киносининг 100 та мумтоз намунаси» видеотақдимотлари ҳамда “CinemaTop-2020” тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди.

    “CinemaTop-2020” тақдирлаш маросими доирасида қатор киноижодкорлар мукофотланишди. Жумладан, Жаҳонгир Аҳмедов – «Энг фаол режиссёр», Нигора Каримова – «Энг фаол киношунос», Азиз Арзикулов – «Энг фаол оператор», Фаррух Тўлаганов – «Энг фаол кинопрокатчи», Шоҳира Рауфбоева – «Энг фаол киножурналист», Баҳодир Адилов – «Энг фаол тизим ташкилоти», Феруза Нодирова – «Энг фаол ходим», Анвар Эргашев – «Энг фаол инвестор», Али Ҳамроев – «Энг фаол ҳужжатли кино устаси», Матёқуб Матчонов – «Ижтимоий фаоллиги учун», Жаҳонгир Қосимов – «Энг фаол киноижодкор», Рашид Маликов – «Халқаро муносабатлардаги фаоллиги учун», Ботир Базарбаев – «Жамоатчилик ишларидаги фаоллиги учун», Абдулатиф Ҳайдаров – «Энг фаол мультипликатор» номинацияларига муносиб кўрилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates