Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган.
Буни кўрган М.А. вояга етмаган шахсни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган “Нексия 2” русумли автомашинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.
Бош прокуратура Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.