2020 йилда озиқ-овқат нархи сўнги уч йил ичида энг юқори даражага кўтарилди

    Долзарб 8 январ 2021 925

    Асосий озиқ-овқат нархлари уч йиллик рекорд даражасига етди. Улар 2020 йилнинг сўнги етти ой давомида узлуксиз ошиб борган. Кўпроқ сут маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи қимматлашди.

    Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) хабар беради.

    2020 йил декабрь ойи охирига келиб озиқ-овқат нархларининг ФАО даги ўртача индекси 107,5 бандни ташкил этди. Бу ноябрь ойига қараганда 2,2 фоиз, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 3,1 фоизга юқори демакдир. 2020 йилнинг натижасига кўра, дунё бўйлаб энг талабгор озиқ-овқат турларининг нарх-навосидаги ўзгаришни кузатиб бориш имконини берадиган ушбу индекс мезони сўнги уч йил ичида энг баланд кўрсаткичларни эгаллади, деб хабар беради БМТ матбуот хизмати.

    Ўтган ойда дон маҳсулотлари нархи ноябрь ойига нисбатан 1,1 фоизга ўсган, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса — 6,6 фоизга. Декабрь ойида буғдой, маккажўхори, жўхори ва гуручларнинг экспорт нархи ошган. Бунга қисман Шимолий ва Жанубий Америкада, ҳамда Россия Федерациясида юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳосилдорликнинг пасайиш хавфи ҳам туртки бўлди.

    Ўсимлик ёғи 4,7 фоизга ўсиб, 2012 йил сентябрь ойидан бери энг юқори кўрсаткичга етди. Ўтган ойда сут маҳсулотининг нархи 3,2 фоизга, гўштнинг нархи эса 1,7 фоизга ўсган. Бундан аввалги ойда нархи сезиларли даражада кўтарилган шакар эса 0,6 фоизга арзонлашган ҳам.

    Нархлар индекси жаҳон бозорида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабдан келиб чиқарилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates