2021 йилнинг ўтган даврида ўрмон фондига 600 миллион сўмдан ошиқ зарар келтирилган

    Яшил сайёра 9 апрел 2021 898

    2021 йилнинг ўтган даврида республика ўрмон хўжаликларида жами 181 та қонунбузарлик аниқланиб, ушбу қонунбузарлик оқибатига ўрмон фондига 600 млн. сўмдан ошиқ зарар келтирилган.

    Яъни: 119 та – дарахт кесиш, 50 та ҳолатда – мол боқиш, 3 та ҳолатда – ов қилиш ва бошқа ҳолатлар. Бу ҳақда АОКАда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Ўрмон фонди майдонларида аниқланган ўрмон қонунбузарликларини онлайн тарзда расмийлаштириш дастури ишлаб чиқилиб 2020 йилнинг декабрь ойида тест режимида Сирдарё вилоятида ишга туширилди.

    Дастур жорий этилгандан сўнг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва унга тегишли бўлган расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар учун сарфланадиган вақтнинг 30 фоизга қисқаришига эришилмоқда.

    Дастурни кунлик такомиллаштириш, аниқланган камчиликларни доимий равишда тезкорлик билан бартараф этиш ишлари олиб борилиб, апрель ойидан республика ўрмон хўжалиги тизимига жорий этилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates