Ушбу кинолойиҳа Ўзбекистон Кинематография агентлиги, АҚШнинг "V&Co LLC" компанияси ва Италиянинг "Associazione Circles Squared” ассоцацияси буюртмасига асосан суратга олинмоқда.
Фильмнинг Италиядаги суратга олиш ишлари якунига етган бўлиб, ҳозирда съёмка жараёнлари Бухорода давом этмоқда.
Маълумот учун, Италиянинг Болония университети кутубхонасида Ибн Синонинг ноёб "Тиб қонунлари" асарининг иброний тилидаги тўлиқ таржима қўлёзмаси мавжуд.
Ушбу қўлёзма ХV асрнинг иккинчи ярмига тегишли. Олимнинг ушбу асаридан тиббиёт таълим муассасаларида, жумладан, Европа университетларида ҳам асосий дарслик сифатида фойдаланилади, дея хабар бермоқда Кинематография агентлиги ахборот хизмати.