Аълочилар тақдирланди

    Юртимиздаги педагогика олий таълим муассасаларини йилига ўн минглаб талабалар битириб, педагог дея аталмиш улуғ номга сазовор бўлмоқда.

    Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг бакалавриат босқичини аъло натижалар билан якунлаган иқтидорли битирувчи талабаларга имтиёзли диплом бериш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Пойтахтимизнинг маънавий юраги бўлмиш Адиблар хиёбонида ўтказилган тадбирда 29 нафар иқтидорли битирувчи тақдирланди. Тадбирда уларнинг ота-оналари, университет профессор-ўқитувчилари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Битирувчилар таълим-тарбия бериш, педагоглик касбини ўргатишда ўз меҳнатини аямаган меҳридарё устозларга миннатдорлик билдирди.

    Шундан сўнг ТДПУ ректори Алишер Умаров иқтидорли битирувчи талабаларга имтиёзли бакалавр дипломи ва эсдалик совғаларни тақдим этди. Тадбир сўнгида Абдулла Авлоний ҳайкали пойига гул қўйилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates