Альцгеймерга қарши вакцина сичқонларда муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилди

    Токиодаги Дзюнтендо университети олимлари томонидан қариган мия ҳужайраларини бартараф этадиган вакцина ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди.

    Сичқонларнинг миясидаги дори туфайли Альцгеймер касаллигини келтириб чиқарадиган зарарли моддалар камайди, ҳайвонларнинг мияси ҳам яхшиланди.

    Тадқиқот натижалари Америка юрак ассоциациясининг илмий сессияларида тақдим этилди. Дори миянинг қариши билан боғлиқ бўлган SAGP гликопротеинини бартараф этишга қаратилган.

    Вакцина таъсирини текшириш учун Альцгеймер касаллиги билан оғриган, одамларга ўхшаш мия ўзгаришлари бўлган ёш сичқонлардан фойдаланилди. Дори воситасини қабул қилган сичқонларни безовталик ҳисси тарк этмади ва улар эҳтиёткор бўлишда давом этишди, деменцияда, айниқса унинг сўнгги босқичларида хотиржамлик ҳисси пайдо бўлди.

    Дори воситаси туфайли сичқонларнинг миясида Альцгеймер касаллиги белгилари билан боғлиқ бўлган заҳарли бета-амилоид оқсилининг миқдори ва бир нечта яллиғланиш омиллари камайди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates