Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини давом эттириб туриш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасига ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги муносабати билан:

    1. Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши белгилансин.

    2. Мазкур Фармон расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Ш. Мирзиёев

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates