Натижаларга кўра, Фарғона давлат университети ушбу катта нуфузга эга дунё рейтингида 801-850-ўриндан жой олди.
QS (Quacquarelli Symonds) Осиё рейтинги Осиёдаги университетларнинг сифатини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тадқиқотлар сифати, ўқитиш даражаси, халқаро ҳамкорлик, илмий нашрлар ва университетнинг ижтимоий обрўси каби мезонларни ўз ичига олади.
Айтиш керакки, QS — Осиё университетлари рейтинги методологияси университетларнинг ўқув ва тадқиқот сифати, халқаро ҳамкорлик даражаси, илмий нашрлар сони ва иқтибос олиш кўрсаткичларини баҳолашга асосланади.
Фарғона давлат университети ўз фаолиятида ушбу юқори кўрсаткичга эришиши эса мамлакатимизда олий таълимни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар самарасини яққол ифода этади.
Ҳамкорлик материали