Антитаначаларга тест топшириш – пулни кўкка совуришдир

    Саломатлик 29 июл 2021 1177

    Мантиққа тўғри келадиган ягона нарса - имкон қадар тезроқ вирусга қарши эмланишдир.

    Чет эллик мутахассислар таъкидлашича, антитаначалар мавжудлигини текшириш учун топширилган тест натижалари одамнинг иммун ҳимояси даражаси тўғрисида ишончли хулосалар қилишга имкон бермайди.

    Маълумотларга кўра, антитаначалар мавжудлиги коронавирусдан ҳимояланишнинг аниқ белгиси эмас, бундан ташқари узоқроқ сақланиб қоладиган ҳужайравий иммун реакцияси мавжуд бўлиб, уни антитаначаларга топширилган тест аниқлай олмайди. Бошқача қилиб айтганда, сизда антитаначалар даражаси паст бўлиши мумкин, аммо шунга қарамай, ҳужайравий иммунитет орқали вирусга қарши яхши ҳимоя ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Ёки аксинча, юқори даражадаги антитаначалар ва паст ҳужайравий ҳимоя даражаси бўлиши мумкин.

    Шу билан бирга, кросс-реакция туфайли тест нотўғри ижобий натижа кўрсатиши мумкин – масалан, оддий шамоллашдан кейин қолган антитаначаларни тест Covid-19га қарши иммунитет деб баҳолаши мумкин.

    Бундай вазиятда мутахассислар сизни касалликдан кейин "ҳимояланганингизга" ишонч ҳосил қилиш учун пулни беҳуда сарфламасликни маслаҳат беришмоқда: ковиддан тузалган беморларнинг қон плазмаси вируснинг янги вариантлари билан курашишга унча қодир эмас.

    Илмий нуқтаи назардан, мантиққа тўғри келадиган ягона нарса - имкон қадар тезроқ вирусга қарши эмланишдир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates