АҚШлик тадбиркор Ўзбекистонда клиник лаборатория қурмоқчи

    Халқаро ҳамкорлик 30 октябр 2020 603

    Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси раиси Мухтор Умаров АҚШнинг Us Inc компанияси таъсисчиси Марк Винтерс билан учрашди.

    Тадбирда мамлакатимизда хорижий инвесторлар фаолияти учун яратилган қулай шароит ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

    Ўз навбатида АҚШлик инвестор Ўзбекистонда клиник лаборатория қуриш учун 10 миллион доллар миқдорда инвестиция олиб кириш ниятида эканини билдирди. М.Винтерс ушбу тиббиёт муассасаси турли касалликларни юқори аниқликда ва тезкор ташҳислаш имконини берадиган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланишини маълум қилди.

    — Инвесторларни жалб қиладиган бир жиҳат бу мамлакатнинг ишончлилиги, — дейди Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси раиси М.Умаров. - Ўзбекистон тобора халқаро рейтингларда олдинламоқда. Ишончли деган мартабага изчил ислоҳотлар сабабли эришилмоқда. Инвестор ишончли давлатдаги ишончли шерикни қидиради. Бизнинг уюшма хорижий инвесторларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама ҳимоялайди, ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

    Марк Винтерс замонавий қуёш батареялари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун музлатгичлар ишлаб чиқарадиган замонавий заводлар қуриш учун йирик инвестиция олиб кириш ниятида экани ҳақида ҳам сўз юритди, деб хабар беради «Дунё».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates