Асака туманида шифокор ва ҳамширалар ишини тўғри ташкил этиш намунасини яратилади

    Йиғилишда Андижон вилоятида ижтимоий соҳани ривожлантиришга эътибор қаратилди.

    Ёшларнинг таълимдан кейинги бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорига тайёрлаш масаласи Андижонда ҳам долзарб экани қайд этилди.

    Янги тизимга кўра, 10-11 синф ўқувчиларига аниқ, табиий ва чет тили фанидан бирини чуқур ўрганиш ёки ишчи ва IT касбларга ўқиш имкони яратилади.

    Мутасаддиларга 16 та туман ва шаҳарда биттадан мактабни танлаб, бу тизимни жорий қилиш топширилди.

    Балиқчидаги Кўл маҳалласида мактаб йўқлиги учун 752 нафар бола бошқа 4 та маҳалладаги мактабга қатнашга тўғри келаётгани танқид қилинди. Ваҳоланки, ушбу маҳаллада жойлашган 600 ўринли педагогика коллежида 370 нафар бола ўқийди.

    Агар коллежнинг бўш биносида мактаб ташкил қилинса, янги бино қуришга эҳтиёж бўлмайди, 4 та маҳалладаги мактаб ҳам бир сменага ўтади.

    Мутасаддиларга бу борада тегишли кўрсатмалар берилди.

    Асака агротехнология техникуми билан Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўртасида “2+2” дастури жорий қилиниши белгиланди.

    Яъни, техникумда икки йил давомида етарли “кредит” тўплаган ўқувчилар олийгоҳнинг иккинчи ёки учинчи курсида ўқиш имконига эга бўлади. Техникумни тугатиб, икки ёки уч йил ишлаган, тажрибаси бор ўқувчиларга имтиҳон асосида, бакалаврга тенг малака даражаси берилади.

    Миллий рейтингда охирги ўринда турган Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида бошқарув ва ўқитиш методикаларини тўлиқ янгилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Андижон шаҳар касб-ҳунар мактабида йўлга қўйилган тажрибани бошқа профтаълим муассасаларида ҳам жорий қилиш топширилди.

    Андижонга ҳар йили 10 минг хорижий сайёҳ арзон ва сифатли тиббий ёрдам олиш учун келади. Шу муносабат билан кардио-, эндо- ва микрохирургия йўналишида тиббий хизмат экспортини 2 баробар ошириш мумкинлиги таъкидланди.

    Мутасаддиларга йил якунигача 126 турдаги тиббий ускуна билан жиҳозлашга 7 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

    Вилоятда даволаш ва диагностика хизматлари оқилона жойлашмагани кўрсатиб ўтилди. Биргина Андижон шаҳрида 1,5 километр радиусда 8 та шифохона жойлашган.

    Уларни кластер усулида бирлаштириб, аҳолига янада қулай ва сифатли тиббий хизматни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилиб, Тиббиёт институти клиникаси негизида кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил қилиш масаласини ўрганиш топширилди.

    Айрим тиббиёт муассасаларида шифокорларнинг иш вақти нотўғри ташкил қилингани сабаб беморлар узоқ вақт навбат кутишга, врач қабулига кириш учун 2-3 марта келишга мажбур бўлмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигига Асака туманида шифокор ва ҳамширалар ишини тўғри ташкил этиш намунасини яратиш ва барча туманларда жорий қилиш топширилди.

    Шунингдек, беморларга кўрсатилган хизматни муассасани ўзида, телефон ёки онлайн сўровнома ўтказиш орқали баҳолаш тизимини ташкиллаштириш вазифаси қўйилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates