«Аватар-2» янги рекордларга яқинлашмоқда

    Маданият 23 январ 2023 1448

    «Аватар: Сув йўли» (Аватар-2) филмининг касса тушумлари, экранларга чиққанидан олти ҳафта ўтиб, 2 миллиард АҚШ долларидан ошди.

    Филм 598 миллион долларни АҚШда, 1,4 миллиард долларни хориждаги намойишлардан ишлади.

    Шу тариқа кино тарихида 2 миллиард доллардан ортиқ пул ишлаган филмлар сони 6 тага етди:

    1. «Аватар-1»
    2. «Қасоскорлар: Финал»
    3. «Титаник»
    4. «Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши»
    5. «Қасоскорлар: Чексизлик уруши»
    6. «Аватар-2».
    Жеймс Кэмерон «Аватар-2»ни суратга олиш жараёнида

    Эътиборли томони, тарихдаги энг кўп даромад келтирган филмларнинг учтасини Жеймс Кэмерон суратга олган. «Аватар»да Нейтири ролини ўйнаган актриса Зои Салдана эса шу олтита филмнинг тўрттасида қатнашган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates