баннер
22 мар 2025
02:45

    Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади

    Президент соҳа учун янги ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича хорижий экспертлар билан катта дастур ишлаб чиқилди. Бунга 2025 йилда барча манбалар ҳисобидан 10 миллиард доллар ажратилади.

    "Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади. Бунча катта маблағ илгари ҳеч қачон бўлмаган", — деди давлатимиз раҳбари.

    Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 22 триллион сўмлик имтиёзли ресурс ажратилади. Шундан 2,5 триллион сўм ёшларга, яна шунчаси аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун йўналтирилади.

    Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади.

    "Уй-рўзғор ва фарзанд тарбиясидан ортиб, тадбиркорлик билан одамларни ишли, даромадли қилаётган аёлларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди", — деди Президент.

    Бу йилдан кичик бизнесга 300 миллион сўмгача кредит бериш бошланди. Эндиликда бир йилда йириклашиб, кичик ёки ўрта корхонага айланган тадбиркорларга шуни 150 миллион сўми гаровсиз берилади. Худди шундай, оилавий тадбиркорлик бўйича ҳам 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

    Мутасаддиларга олдинги кредитидан кечиккан қарзи бўлмаган тадбиркорларга янги имтиёзли кредит олиш имконини яратиш топширилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech