баннер
22 мар 2025
16:11

    Россия Президенти Ўзбекистон Президентини Наврўз билан табриклади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Баҳор айёми Наврўз муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.

    Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни бундан буён ҳам дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожлантирамиз, деб ишонаман.

    Ушбу қутлуғ айёмда Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

    Ҳурмат билан,

    Владимир Путин,

    Россия Федерацияси Президенти


    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech