Унга ким рақиблик қилиши ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ. Жалоловнинг қозоғистонлик Иван Дичко билан жанг қилишини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоиз, Жалолов 7 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида франциялик Девид Спилмонт билан жанг қилиши керак эди. Аммо ташкилотчилар Баҳодирнинг юзидаги ҳуснбузар туфайли жангни бекор қилишганди.
Ҳамюртларимиздан эса Баҳодир Жалоловдан ташқари ярименгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар Отабек Холматов иштирок этади.