баннер
13 мар 2025
21:49

    Нигина Ўктамова 1 раунднинг ўзида кейинги босқич масаласини ҳал қилди

    Сербияда бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

    Унда 2 нафар ҳамюртимиз Азиза Ёқубова ҳамда Нигина Ўктамова рингга кўтарилди. Ёқубова кичик фарқ билан имкониятни бой берган бўлса, Ўктамова биринчи раунднинг ўзида рақибини 2 бор нокдаунга учратишга эришди. Иккинчи раундда эса рақибаси рингга чиқмаслигини маълум қилди.

    -54 кг: Азиза Ёқубова — Янг Паек Жин (КХДР) 3:4
    -57 кг: Нигина Ўктамова — Хураман Касумова (Грузия) (2-раундда техник ғалаба)

    Бугун рингга кўтариладиган ҳамюртларимиз билан танишинг:

    • -50 кг: Сабина Бобоқулова – Исуара Ерлин (Колумбия)
    • -60 кг: Цитора Турдибекова – Чук Ниго Маи (Вьетнам)
    • -63 кг: Одинахон Исмоилова – Меган де Клер (ИБА-Нидерландия)
    • -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Мери Уолш (Ирландия)
    • -81 кг: Соҳиба Рўзметова – Ёана Кастилё (Куба)
    Телеграм каналимиз
    Text to speech