Бир гуруҳ давлат хизматчиларимиз Кореяда малака оширмоқда

    Корея Республикасининг Миллий институти(NHI) Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги таклифига асосан Ўзбекистондаги давлат идоралари ва ташкилотларидаги кадрлар бўйича масъул ходимлари учун қисқа муддатли малака ошириш дастурини ташкил этди.

    Хизмат сафари давомида Кореянинг давлат хизмати тизими, иқтидорли кадрларни ишга жалб қилиш сиёсати, кадрларни режалаштириш, давлат хизматига кириш имтиҳонига тайёргарлик, давлат хизматчиларининг захира тизими, захирани режалаштириш, номзодларни тайёрлаш ва баҳолаш йўналишларида учрашув, семинар, тренинглар режалаштирилган.

    Бугун Дастур доирасидаги илк учрашув — Корея миллий кадрлар институтида ташкил этилди. Институт профессорлари Корея давлатида кадрлар тизими ва персонал менежмент бўйича тақдимот қилишди.

    Хизмат сафари жорий йилнинг 19 ноябрига қадар давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates