Болгария делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 17 феврал 2023 1564

    Жорий йил 16 февралда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков Болгариядан келган Европа таълим институти президенти, профессор Тошко Крастев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Ҳоким ўринбосари меҳмонларни қарши олар экан, пойтахтимиздаги инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Фаҳриддин Давруков маданий тадбирларга эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, Болгариянинг археологик ёдгорликлар билан боғлиқ тарихий маданий меросини асраб-авайлаш тажрибасига, шунингдек, яшил ҳудудларни ташкил этиш ва сақлаш бўйича Европанинг энг яшил шаҳарларидан бири сифатидаги София тажрибасига қизиқиш билдирди.

    Бунга жавобан Тошко Крастев қабул учун миннатдорчилик билдирди ва қуйидаги йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратди:

    - Ўзбекистон-Болгария ва Болгария-Ўзбекистон жамиятлари таклифига кўра Тошкент ва София ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш;

    - Мамлакатларимизнинг маданий, туристик ва ишбилармонлик алоқаларига ёрдам берадиган ўзига хос «пештахта» бўлган маданий-ахборот марказларини очиш; София мери томонидан марказ учун жой ажратилган, Тошкентда очилишини кутяпмиз.

    - чартер рейсларидан доимий София-Тошкент ҳаво кўпригини яратишга ўтиш ва Софияни Европага кириш маркази, Тошкентни эса Марказий Осиёга кириш эшиги сифатида шакллантириш.

    Фахриддин Давруков меҳмонлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, зарур масалалар ҳал этилишига ишонтириб, таклиф этилган йўналишларга спорт ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ҳам қўшди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates