Бош консулхона коронавирусга чалинган ўзбекистонлик талабалар билан боғлиқ вазиятни назоратга олган

    Саломатлик 25 июн 2020 1582

    Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларда коронавирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    Мамлакатимизнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, айни пайтда университет администрацияси билан алоқа ўрнатилиб, вазият назоратга олинган.

    Касалликка чалинган 10 нафар талаба COVID-19 дан даволанишга ихтисослашган шаҳар шифохонасига ётқизилди.

    Коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган барча кишилар Волгоград давлат аграр университетининг талабалар турар жойи биносида карантинга олинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates