баннер
21 фев 2025
11:41

    Бу йил февраль ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

    Бу йил февраль ойи 6-7 кун давомида сақланиб тарадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади.

    Ушбу давр бошида ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. 6-7 февраль кунларига келиб, нисбатан илиқлашади, кундуз кунлари ҳаво 12-15 даража илиққача, шимолда 5-8 даража илиққача исийди.

    Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, шимолда кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

    Республика ҳудуди бўйича биринчи ўн кунлик охирида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳар ўн кунликда 2-3 кундан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда

    Февраль ойида республика ҳудуди бўйича ойлик ёғингарчилик миқдори ўртача кўп йиллик қийматлардан кўп бўлмайди.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech