Шанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) якшанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Бугун ва эртага кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +7...+10 даража илиққача исийди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +3...+6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0...+5 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 февраль – якшанба куни айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда: бугун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Эртага 15 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди. 16 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик
(ёмғир, қор) бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Бугун ва эртага кундузи ҳарорат 7-10 даража илиқ бўлади.
16 февраль — якшанба куни +3...+6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0...+3 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.