Бугун ҳам тўрт нафар дзюдочимиз Тбилисидаги мусобақада гиламга чиқади

    Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Тбилиси «Катта дубулға» турниридаги иштироки давом этади.

    Бугун ўрта вазн тоифасида кечадиган баҳсларда 4 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради.

    Хусусан, - 73 килограмм вазн тоифасида спортчимиз Обидхон Нўмонов польшалик рақиби Адам Стодолски, -81 килограммда Ҳикматуллоҳ Тўраев грузиялик Леван Гугава ва грециялик Атанасиос Милонелис ўртасида кечадиган баҳс ғолиби билан куч синашади. Худди шу вазндаги яна бир спортчимиз Мусо Собиров эса Иброҳим Кейта (Франция)га, - 70 килограммдаги спортчимиз Шоҳиста Назарова эса польшалик Урсула Хофманга қарши гиламга чиқади.

    Эслатиб ўтамиз, кечаги кун баҳсларида -52 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.

    Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган самарқандлик дзюдочимиз финалда ҳам чемпионлик учун кўп вақт сарфламади. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничи атиги 40 сония ичида таслим этилди.

    Бу Келдиёрова учун "Катта дубулға" турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates