Букмекерлик фаолияти учун лицензия талаблари белгиланмоқда

    Лицензия олиш учун юридик шахс Ўзбекистон резиденти бўлиши, шунингдек, республикада жойлашган серверларда электрон платформага эга бўлиши керак.

    Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларпи ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таьминлаш чора-тадбирлари гўғрисида»ги ВМҚ-814-сон қарори қабул қилинди.

    2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда Интернетда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилган.

    Ҳужжат билан:

    • кўрсатиб ўтилган фаолият турлари, шунингдек, лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятнинг лицензия талаблари ва шартлари;
    • ушбу фаолият турларини амалга оширишдаги чекловлар;
    • фаолиятни ташкил этиш учун тўловлар турлари ва суммалари тасдиқланмоқда.

    Лицензия олиш учун юридик шахс Ўзбекистон резиденти бўлиши, шунингдек, республикада жойлашган серверларда электрон платформага эга бўлиши керак.

    Интернет тармоғи ўйинлар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси учун Устав капитали миқдори – БҲМнинг 150 минг баравари миқдорида, лотерея ташкилотчиси банкларда БҲМнинг 75 минг баравари миқдоридаги захира жамғармасини сақлаши керак.

    Фаолиятни амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:

    • 18 ёшга тўлмаган шахсларга тўловларни амалга ошириш;
    • лотерея билетларни сотиш пунктларидан ташқари ўйинчилар бевосита иштироки ва бўлиши билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш учун мўлжалланган стационар ёки кўчма ўйин заллари, казино, ўйин автоматлар заллари ёки бошқа ўйин муассасаларининг ташкил этиш.
    • Қуйидаги букмекерлик гаровларини ташкил этиш ва ўтказиш:
    • Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида ҳодисаларга (спорт ўйинлари ва мусобақалари, сиёсий жараёнлар, танловлар ва бошқалар), бундан халқаро федерациялар қоидалар асосида тегишли даражада тайёргарлик, назорат ва ҳакамликни таъминланган ҳолда, томошабинлар иштирокида ўтказиладиган спорт ўйинлари ва халқаро даражадаги ҳодисалар мустасно;
    • болалар ва ўсмирлар спорт мусобақалари мустасно.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.12.2024 йилдан кучга кирди.