Ўқув-семинардан асосий мақсад ҳар бир фуқаронинг мустақил фикрлашини, оғзаки ва ёзма нутқ малакасини шакллантиришга қаратилди.
Ўқув жараёнида туманда давлат тилида иш юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирилиб, ўқувчилар саводхонлиги бевосита она тили фани ўқитувчиларига боғлиқлиги, бадиий асар ўқиган боланинг нутқи равонлиги, таъсирчанлиги билан бошқалар нутқидан ажралиб туриши тўғрисида фикрлар билдирилди.
Семинарда «Педагоглар ва ёшлар нутқи», «Нутқнинг таъсирчанлиги», «Нутқнинг тўғрилиги ва аниқлиги» мавзуларидаги маърузалар тингланди ва бу бўйича баҳс-муноза ўтказилди.
Ўтказилган ўқув-семинарда иштирок этганлар нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш борасида маълумотларга эга бўлдилар.
Мақсадимиз асрлар давомида халқимиз томонидан кўз қорачиғидек асраб келинган тилимизни бутун борлиғи билан келажак авлодга этказишдир.
Юсуф НАСУЛЛАЕВ,
Вобкент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар
самарадорлигини ошириш,
давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини
таъминлаш масалалари буйича маслаҳатчиси